Сайёр қабуллар орқали муаммолар ечим топмоқда

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман кенгаши «Навбаҳор» маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Унда халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Обид Ғуломов аҳолини ўйлантираётган муаммоларини ўрганди.

Дастлаб, 15-уй 4-хонадонда яшовчи Гулнора Бегалиева депутатга ўзини қийнаётган масала ҳақида маълум қилди. У болалагидан астма касаллиги билан оғриганини, жисмоний имконияти чеклангани сабабли ишлай олмаслигини айтди. Доимий даромад манбаига эга бўлмагани боис, анча вақтдан бери уйини таъмирламаганини билдирди. Бунинг оқибатида у истиқомат қилаётган хонадон хароб аҳволда эканлигини, таъмирлаш ишларида кўмак зарурлигини куюниб гапирди. Депутат ҳомийлик маблағлари асосида фуқарога амалий ёрдам берадиган бўлди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида 9-уй, 12-хонадонда яшовчи Нигора Уралбаева ишга жойлашишда ёрдам сўради. Мурожаатчининг ҳужжатлари ўрганилди. Депутат Халқ демократик партияси Чилонзор туман кенгаши раиси Доно Маҳмудова билан маслаҳатлашиб, тумандаги бўш иш ўринлари билан таништирилди ва масала ҳал этилди. Шу куни маҳалла раиси билан биргаликда ҳуддуддаги эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ҳолидан ҳам хабар олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш