Депутат “Туёқли”да сайёр қабул ўтказди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Шароф Рашидов туманидаги “Туёқли” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳудудий партия кенгашлари депутатларини жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар, имкониятлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш кўзда тутилган. Бундан ташқари, сайёр қабул давомида аниқланган муаммоларни депутатлари томонидан ҳал этиш чораларини кўриш, маҳаллий кенгаш сессиялари кун тартибига киритиш, долзарб масалалар бўйича зарур ҳолларда ЎзХДП фракциясига таклифлар киритиш орқали қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда юқоридаги вазифаларни амалга оширишда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидан сайланган депутатларнинг амалий иштирокини янада кучайтириш режалаштирилган эди.

Сайёр қабулда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларига алоҳида эътибор берилди. Фуқаролардан тушган 25 та мурожаатнинг 10 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича депутатлик ваколати доирасида амалий ишлар кўрилиши маълум қилинди.

Тадбир доирасида партия масъул ҳамда Ижтимоий хизматларни ривожлантириш туман бўлими ходимлари ушбу маҳалладан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Жумладан, Дилрабо Алимбекова, Ирода Шукурова, Жамшид Дувланов, Гулбаҳор Юрматованинг яшаш шароитлари, муаммолари ўрганилди. Туманнинг “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи I-гуруҳ ногирони Маҳбура Норқўзиевага эса ногиронлик аравачаси берилди.

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги тадбирларни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказиш режалаштирилган.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш