Партия тарғиботчилари учун семинар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Президент сайловида партия тарғиботчиларининг фаол иштирокини таъминлаш масалалари” мавзусида онлайн видеоконференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП республика, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, фахрийлар, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” аъзолари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцияни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов олиб борди.

Семинарда жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайлови партиямиз фаолларига катта масъулият юклаши, ҳар бир аъзодан, қуйи бўғиндаги ҳар бир партия ташкилотидан катта сафарбарлик ва уюшқоқлик талаб қилиши таъкидланди. Сайловда юқори натижаларга эришиш сайловчиларга боғлиқ экани таъкидланди. Президент сайлови кампаниясининг ҳал қилувчи, энг қизғин жараёнларига янгича ғоя ва ташаббуслар, янгича қиёфа, кўтаринки кайфият билан кириб борилаётгани, олдинда жуда масъулиятли ва шарафли вазифалар тургани, уларнинг ижросини юқори савияда уюшқоқлик билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, сиёсий партиялар учун яратилган кенг имкониятлардан тўла фойдаланиб, партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари ҳамда унинг электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Президент сайловига бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан, партиянинг сайлов кампаниясини самарали ўтказишни таъминлаш борасида бир қатор ташкилий ва мафкуравий йўналишда таклифлар билдирилди. Жумладан, сайловолди тарғиботини олиб бориш усуллари, бу борада партия ташкилотлари қошида тузилган тарғиботчилар гуруҳи аъзоларининг салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш ишларини туғри ташкил этиш, партия ташкилотлари ва фаолларининг самарали иш юритиши, қонун билан белгиланган ваколатларни тўла ишга солган ҳолда, биринчи навбатда юртимиздаги мазкур муҳим сиёсий жараёндан аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларининг сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Билдирилган таклиф ва тавсиялар юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш