Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Бирлик”, “Мингчинор” МФЙ да “Аёллар соғлиги-жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир “Минг чинор” қишлоқ врачлик пунктида бўлиб ўтди. Маҳаллаларнинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйҳатида турувчи 83 нафар фуқаро бир неча йўналиш бўйича тиббий кўрикдан ўтди. Беш нафар аёлларга даволаниш учун йўлланма берилди, аёллар ва болаларга зарур кўрсатмалар ҳамда тиббий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ходимлари, туман партия кенгаши раиси М.Мусахонов, туман депутатлари, МФЙ раислари иштирокида «Сайлов жараёнларида хотин-қизларнинг иштироки» тўғрисида тушунтириш ишлари ташкил этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар Д.Шайзаков, Д.Абдукаримов ва А.Валиевлар хомийлигида қишлоқ врачлик пунктида ҳисобда турувчи, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.
ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши