Ўзбекистон ХДП Олтинсой туман кенгаши томонидан тоғли ҳудудда жойлашган “Чинор” ва “Зардақул” маҳаллаларида “Депутат-маҳаллада” лойиҳаси доирасида электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида маҳаллалардаги кам таьминланган ва ногиронлиги бор бўлган 6 та хонадонлар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оилавий яшаш шароити ва ижтимоий муаммолари жойида ўрганилди. Қийнаб келаётган муаммолари аниқланиб, ечимини таьминлашга кўмаклашилди.
Хонадонларга ташриф жараёнида Олтинсой туман кенгаши раҳбари Р.Лапасов ҳамда вилоят Кенгаши депутати А.Орипов, туман Кенгаши депутати Р.Турдиевларнинг ҳомийлиги маблағлари ҳисобидан 9 турдаги озиқ-овқат, 4 турдаги ноозиқ овқат моллари ва ногиронлиги бор фуқароларга 3 дона қўлтиқ таёқ(ҳасса) тарқатилди. Тадбирда 14 та ижтимоий муаммога оид масалада мурожаатлар рўйхатга олинди, уларнинг ечими буйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мурожаатлар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.
ЎзХДП Олтинсой туман кенгаши