“Менинг биринчи сайловим”

 

Жорий йил 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи маротаба овоз берадиган ёшларни сайловга оид қонунчилик асослари билан таништириш, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш келажагимиз эгаларининг сиёсий онгининг ўсишида муҳим аҳамият касб этади.

Қўштепа туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Менинг биринчи сайловим” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айни пайтдаги энг муҳим мавзу ва мамлакатимиз ҳаётида жорий йилдаги энг муҳим сиёсий жараён ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутатлари, туман сайлов комиссияси раиси ва партиянинг масъул ходимлари, шунингдек, бу йилги сайловда илк маротаба овоз берадиган ёшлар иштирок этдилар.

 Ноанъанавий музокара ва мунозаралар асосида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий тизим ислоҳ қилинаётгани ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришни кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани алоҳида таъкидланди. Сайлов кодексидаги асосий янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди

Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоб олишди.

 

Мунира Исомова,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш