Кузатувчилар ва сайлов жараёни

 

Жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан Халқ демократик партияси Фарғона вилоят ҳамда Тошлоқ туман кенгаши ҳамкорлигида "Сайловлар – демократия кўзгуси" ва "Бир сайловчи – бир овоз" мавзуларида сайловчилар ва кузатувчилар иштирокида ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарни партиянинг Тошлоқ туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев олиб борди ва тадбирнинг сайлов жараёнидаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши бўлим мудири Оллоберди Олимов сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, хусусан, Президент сайлови илк марта Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани, сайлов участка аъзолари ва сайловчиларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда сўзга чиққан сайловчилар ва кузатувчилар, жумладан, Марҳабохон Содиқова ҳамда Мамлакатхон Тешабоева сайловда ўзларининг фаол фуқаролик позицияларини намоён этишларини маълум қилиб, ушбу сиёсий жараёнда барчани муносиб иштирок этишга чорладилар. Шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек хайрли ишларда сайлов нафақат демократиянинг муҳим белгиси, балки унинг зарурий шарти эканини таъкидлаб ўтдилар.

Семинар давомида кузатувчиликка танланганларнинг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ҳуқуқ ва ваколатлари ҳақида тегишли тушинчалар берилди.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш