Менинг биринчи сайловим

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар ҳамда Олмазор туман кенгашлари томонидан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейида “Менинг биринчи сайловим” мавзусида хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш ҳамда сайловдаги муносиб иштирокини таъминлаш мақсадига қаратилди. Сайловолди тарғибот тадбири доирасида ЎзХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари, жамиятимизда тутган ўрни, партия электорати манфаатлари йўлида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг самараси хусусида ҳам фикр-мулоҳаза билдирилди.

Бу йилги сиёсий жараёнда юртимизда минглаб ёшлар илк марта овоз беради. Сайловолди жараёнларда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, уларни сайлов қонунчилиги билан таништириш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ислоҳ қилиш жараёнидаги иштирокини фаоллаштириш бунда муҳим аҳамиятга эга.

Ёшларнинг сайловга оид сиёсий билими тадбирда турли усуллар ёрдамида аниқланди. Фаол иштирок этган ёшлар партия томонидан рағбатлантирилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Х.Рахматов ва Олмазор тумани Кенгаши раиси Ф.Хидоятов томонидан ёшларга сайлов жараёнлари хақида тушунча бердилар.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш