Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир

 

Бугун халқнинг ичига кириб, унинг дарду-ташвишларини тинглаш, оғирини енгил қилиш, одамларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш барча бўғиндаги раҳбар ва мансабдор шахсларнинг асосий вазифаси этиб белгиланган. Бу жараёнларда халқ вакиллари бўлган депутатларнинг масъулияти эса икки карра кўпроқ.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши ва партиядан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларни қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Ғиждувон тумани Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қарашли 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Зарафшон, Қассобон, Заргарон, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати З.Туйева, Марказий банк Бухоро вилоят ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи, вилоят кенгаши депутати Ж.Шароповлар томонидан 30 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида 13 та ҳудудларда ўз ечимини кутаётган муҳим масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисми коммунал соҳада бўлиб, унда ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ички йўлларни асфалтлаштириш каби масалалар кўтарилди.

Кўтарилган масалларни тегишлилиги бўйича туман ҳамда вилоят ташкилотларига депутат сўрови орқали юбориш, ижроси таъминланмай қолган масалаларга тегишли ташкилот ва корхона масъул вакилларига ижросини таъминлаш бўйича муддатлар белгилаб берилди.

Сайёр қабул давомида бир қатор мурожаатлар шу куннинг ўзида ўз ечимини топди. Жумладан, Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-сон умумтаълим мактабига болаларнинг келиб кетишда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб олдидан ўтувчи йўлда автомобиллар тез ҳаракатланишини олдини олиш мақсадида сунъий йўл қопламаси ўрнатилди. Манғитонобод қишлоғининг 0.5 км.га шағал ётқизиш юзасидан қилинган мурожаат ҳам ижобий ечими топиб, туман йўл қурилиш корхонаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кун охирига қадар шағални етказиб, уни текислаш белгилаб олинди.

Фуқаро Гулбаҳор Шукурованинг чорвачилик йўналишида фаолиятини бошлаш мақсадида кредит олишга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман “Агробанк” филиалига йўналтирилди.

Шунингдек, партия фаоллари ва депутатлар ижтимоий иқтисодий ривожланиши, ободонлаштириш ишлари ва сайлов участкаларнинг сайловга тайёргарлик ҳолати каби масалалари юзасидан ҳудуддаги бир қатор ижтимоий соҳа объектлари ва сайлов участкаларида бўлиб, уларда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.

Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ёшлар ва ногиронлиги бор шахслар учун меҳр-мурувват кўрасатиш, уларни ўйлантираётган масалалар ечими бўйича кўмак бериш масалаларини устувор вазифа сифатида белгилаган.       

Шу мақсадда сайёр қабулдан сўнг партия фаоллари ва депутатлар ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар Зарафшон МФЙда яшовчи Тўхтаева Ҳалима, Исокова Элмира, Янгиобод МФЙда яшовчи Сафарова Шоҳисталарнинг хонадонларида бўлишди. Уларнинг муаммолари тингланди, ечими бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш