Оҳангаронда 17 км. газ қувури таъмирланди

 

“Санам” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Овжассой” маҳалласида яшовчи аҳоли халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Пайзулла Шеровга газ қувурларининг таъмирталаблиги ҳақида мурожаат қилди.

Мурожаатда келтирилишича, ҳудуддаги газ қувурлари қаровсиз қолган, бўёқлари кўчиб, занглаш бошланган.

Депутат П.Шеровнинг ташаббуси билан масала ҳал этилган. Шу кунларда депутатнинг ҳомийлиги асосида ҳашар йўли билан 17 км. газ қувури занглардан тозаланиб, бўялмоқда.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш