Депутат ёрдами билан мактаб таъмирланди

 

Жиззах шаҳридаги “Қалия” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 12-умумтаълим ўрта мактабининг биноси ачинарли ҳолатга келиб қолган, таъмирлаш ишлари турли сабаблар билан анча йиллардан буён пайсалга солиб келинаётган эди.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Бахтиёр Тошпўлатов билим даргоҳининг бу ҳолатига бефарқ бўлмасдан, таъмирлаш ишларини ўз зиммасига олди. Партиядошимизнинг саъй-ҳаракати натижасида мактабнинг таъмирга муҳтож қисми тўлиқ таъмирлаб берилди. Бу илм даргоҳи жамоаси ва ўқувчиларига янги ўқув йилига муносиб совға бўлди.

“Қалия” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг айтишича, ушбу мактаб бир йил аввал айнан депутат Бахтиёр Тошпўлатовнинг ҳомийлиги туфайли тоза ичимлик суви билан таъминланган экан. Мактаб жамоаси, маҳалла аҳли депутатнинг фаолиятидан, амалга ошираётган савобли ишларидан хурсанд. Улар ўзаро гаплашиб қолганларида, “депутат сайлашда адашмаган эканмиз”, деб танловда адашмаганликларини таъкидлайдилар.

 

ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш