Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот тумани кенгашининг "Азатлық" бошланғич партия ташкилоти томонидан 36-сонли умумтаълим ўрта мактабида “Президент сайловида партия тарғиботчиларининг фаол иштирокини таъминлаш масалалари”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида партия тумани Кенгаши раиси Гулзада Балтабаева сўзга чиқиб, жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови партиямиз фаолларига катта масъулият юклаши, ҳар бир аъзодан, қуйи бўғиндаги ҳар бир партия ташкилотидан катта сафарбарлик ва уюшқоқлик талаб қилишини таъкидлади. Шунингдек, Сайловолди тарғиботини олиб бориш усуллари, қонунчилик билан белгиланган тартиблари тўғрисида маълумот берилди.
Бундан ташқари, Сайловолди тарғиботини олиб боришда партия ташкилотлари қошида тузилган тарғиботчилар гуруҳи аъзоларининг салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш, ишларни тўғри ташкил этиш бўйича тушунтиришлар билдирилди.
ЎзХДП Қўнғирот тумани кенгаши