Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Қарши шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги “Гулшан” МФЙда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ўткир Эркаев ташаббуси билан очилиб, фаолият олиб бораётган “Бинокор” болалар спорт кулибида – “Депутат маҳаллада” лойиҳаси асосида “Ёшлар соғлиги-жамият бойлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, партия электорати вакиллари, спортчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Соғлом авлод – жисмонан соғ, маънан баркамол, зарарли таъсирлардан, салбий хислат, иллат ва бошқалардан холи, тоза, пок, соғлом фикрли авлод. Соғлом авлод – соғлом наслли, жисмоний бақувват, руҳи тетик, фикри тиниқ, иймон-эътиқодли, мард ва жасур, ватанпарвар шахс. Соғлом боланинг туғилиши, энг аввало ота-онанинг соғлиғига боғлиқ. Соғлом оила бўлмаса, баркамол авлод ҳам истиқболи порлоқ миллат ҳам бўлмайди. Мамлакатимизда соғлом авлодни вояга етказишга катта эътибор берилмоқда.
Қарши шаҳридаги “Гулшан” МФЙда 5227 нафар аҳоли 1636 та оилаларда яшашади. Ёшлар маҳаллада кўпчиликни ташкил этади.
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 30 мингдан зиёд партия аъзоларимиз, 119 нафар партиямиздан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларимиз ёшларни соғлиғи, уларни спортга қизиқишини ошириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялашга устувор вазифа сифатида қараб келмоқда. Шундай фаол депутатларимиздан бири халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ўткир Эркаевдир. Депутат ташаббуси билан шаҳардаги “Гулшан” МФЙда “Бинокор” спорт болалар клуби фаолияти йўлга қўйилган. Спорт клубига нафақат маҳалла ёшлари, шаҳарнинг бошқа маҳаллаларидан ёшлар келиб турли йўналишлар бўйича шуғулланишмоқда. Бу эса ёшларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишга хизмат қилмоқда. Қувонарли жиҳати шундаки спортга қизларнинг ҳам қизиқишини ортганлигидир.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларга яратилган имкониятлар ва спортга қизиқишнинг ортиши келгусида ёшларни ҳар томонлама соғлом тарбиялашда ижобий роль ўйнаши тўғрисида фикр ва мулоҳазаларни билдирдилар. Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол спортчи ёшларга китоблар совға қилинди.
ЎзХДП Қашқадарё вилояти кенгаши