Мақсуда Ворисова Сайловолди дастурида қандай ташаббусларни илгари сурмоқда?

 

Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова ўзининг Сайловолди дастурида ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этишни мақсад қилиб, қуйидаги ташаббусларни илгари сурмоқда:

 

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

— мамлакатда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш;

— пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;

— ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш;

— “Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш;

оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш;

 

СОЛИҚ, САНОАТ

— аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш;

— асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш;

— қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш;

 

ТИББИЁТ

— аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш;

— шифокорларнинг иш ҳақини 3 баробарга, ҳамшираларнинг ойлигини эса 2 баробарга ошириш;

— дорихоналар ва хусусий тиббий муассасаларга алоҳида ижтимоий ташкилот мақомини бериш;

— тиббиёт ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилиш;

 

ТАЪЛИМ

— болаларни 2 ёшдан мактабгача таълимга қабул қилувчи махсус гуруҳлар ташкил этиш;

— бошланғич синф ўқувчилари учун нонушталар ҳамда жамоат транспортларидан фойдаланишни бепул асосда йўлга қўйиш;

— олий таълим учун грантлар сонини ошириш;

 

СУД-ҲУҚУҚ

— фуқароларнинг судларда Халқ маслаҳатчилари сифатида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш;

— қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш.

 

“Ўзбекистон овози”, 15.09.2021, №37

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш