Партиянинг қуйи бўғинлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бекобод туманидаги “Шова” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг қуйи бўғинлари масъул ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда ЎзХДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Акмал Умаралиев, партия туман Кенгаши раиси Г.Рисқулова, депутатлар, йигирмадан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари, қирқ нафарга яқин кузатувчилар ва партиянинг фаол аъзолари иштирок этди.

Тадбирда сайлов кампанияси жараёнига доир бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан ЎзХДП Бекобод туман Кенгашининг бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳамда партиянинг сайловда иштирок этувчи кузатувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўқув семинари ташкил этиш, бу борада амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш