Депутатлар сайёр қабуллар ўтказди

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Ёрқул Турсунов ҳамда Иброҳим Холёров томонидан Қарши туманидаги сайлов участкаларида аҳоли учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

Жумладан, вилоят Кенгаши депутати Ё.Турсунов “Боғобод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашиб, уларнинг ер ажратиш, оилавий муаммолар, моддий ёрдам кўрсатилиши, ички йўлларни таъмирлаш масалаларидаги мурожаатларини ўрганди. Сайёр қабулда фуқаро Исомиддин Тошев депутатдан ичимлик суви ўтказилиши муносабати билан йўллар бузиб ташланганлиги, уни таъмирлаш очиқ қолиб келаётгани учун ушбу масалада ёрдам беришни сўраган бўлса, фуқаро Сожида Абдуллаева эса оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, “Аёллар дафтари”га киритиш борасида мурожаат қилди. Депутат Ё.Турсунов мазкур мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўришини маълум қилди.

Партиядошимиз, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати И.Холёров тумандаги “Қовчин” маҳалла фуқаролар йиғинида ўз сайловчиларини қабул қилди. Сайёр қабулда Малоҳат Эгамованинг қизига тадбиркорлик билан шуғулланиши учун жой ажратиш масаласида қилган мурожаати жойида ҳал этилиб, фуқаронинг истаги қаноатлантирилди. Яъни, мурожаатчининг қизи Р.Ҳусановага дизайнерлик фаолияти билан шуғулланиши учун алоҳида хона ажратиб берилди.

Аввалги учрашувлардан бирида “Тўрақул” МФЙ фаоллари ҳамда маҳалладаги 25-ўрта умумтаълим мактаби маъмурияти илм даргоҳининг олд қисмини таъмирлаш ёрдам беришни сўраб депутатга мурожаат қилган эдилар. Депутат бу масалани ўз маблағи ҳисобидан ҳал қилди ва сайёр қабул куни фуқаролар билан таъмирдан чиқарилган мактаб биносини бориб кўрди.

Бундан ташқари, депутат И.Холёров фуқаролар мурожаати бўйича “Қовчин” МФЙ кўчаларидаги симёғочларнинг таъмирлаш бўйича мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш