“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди

 

Аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам алоҳида ўрни бор. Айниқса, кейинги йилларда қай бир соҳада бўлмасин хотин-қизларга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Бу борада мамлакатимиздаги етакчи сиёсий кучлардан бири — Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор лойиҳалар, жумладан, “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ташкил этиб келинмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ўтказилиб, унда партиянинг вилоят, туман кенгашлари, халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутатлари, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида 10 дан ортиқ ташкилотлар 70 та иш ўрни билан иштирок этди. Тадбир давомида 8 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида “Халқ банки”нинг туман бўлими билан ҳамкорликда 5 нафар хотин-қизларга сетификатлар топширилди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида тор доирадаги шифкор-мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 120 нафарга яқин хотин-қизлар, 28 нафар бола, “Аёллар дафтари”да турувчи 18 нафар хотин-қиз шифокорлар кўригидан ўтишди. Шифокорларнинг хулосасига кўра, 4 нафар хотин-қизга даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Депутатлар ва тадбир иштирокчилари йўл олган навбатдаги манзил 2-сонли касб-ҳунар мактаби бўлди. Бу ерда 128 нафар хотин-қизга тикувчилик сир-асрорлари ўргатилмоқда. Эътиборлиси, улардан 13 нафари “Агробанк” ва “Микрокредит” банкларнинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан ажратилган кредит ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборишган.

Тадбир давомида иштирокчилар “Бахт” маҳалласида жойлашган “Бахт барака чеварлари” тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишдилар. Таъкидланишича, корхонада ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари асосан ички бозорга чиқарилади. Фабрика ишчиларидан 40 нафари ЎзХДПдан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати этиб сайланган Бувхол Ғозиеванинг саъй-ҳаракати билан ишга жойлаштирилган.

Тадбир иштирокчилари хотин-қизларнинг ҳуқуқ, манфаатларини ҳимоя қилишда, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ЎзХДП ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган “Аёлларга кўмак” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш