Осиё тараққиёт банкининг лойиҳаси асосидаги қурилиши нега суст кетмоқда?

 

Бу саволнинг жавоби бугун кунда Тошкент туманида яшовчи ҳар бир фуқарони қизиқтирмоқда ва сув келишини интизорлик билан кутмоқда, десак муболаға бўлмайди. Чунки, йиллар давомида ичимлик суви таъминотидан қийналиб келган аҳоли оби-ҳаёт таъминоти бўйича йирик лойиҳа амалга оширилаётганини кўриб, унинг ниҳоясига етишини сабрсизлик билан кутаётган эди. Бироқ, қурилиш ишлари суст кетаётгани одамларнинг ҳафсаласини пир қилмоқда.

Ушбу масала бўйича халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари Мирислом Усмонов, Саъдулла Матёқубов ва “Тошсувтаъминот” туман бўлими бошлиғи Озод Норбоев Тошкент вилояти “Тошсувтаъминот” бошқармаси раҳбари Илҳом Толипов ҳузурида бўлишиб, Осиё тараққиёт банки лойиҳаси бўйича туманда қурилаётган 4 та сув тақсимлаш ҳовузи ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички кўчаларга ичимлик сув қувурларини тортиш ишлари суст бораётганлиги ва бу ишларни тезлатиш ҳамда қолган сув тақсимлаш ҳавзаларида ҳам қурилиш ишларини бошлаш масаласи бўйича суҳбатда бўлдилар ҳамда лойиҳада кўзда тутилган ишларни тезлатиш ва қатъий назоратга олиш бўйича фикрлашиб олинди.

Шунингдек, депутатлар мазкур лойиҳанинг 5-9- сув ҳавзалари бўйича тендир ўтказишни тезлаштириш, бошқа ҳудудларда қурилиш ишларини бошлаш ва барча объектларда ишларни жадаллаштириш масалалари бўйича “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раисининг инновацион лойиҳаларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Рустам Мамажонов қабулида бўлдилар. Жамият раиси ўринбосари лойиҳа юзасидан амалга оширилаётган ишлар, режалар ҳақида маълумот берди.

Депутатлар тақдим этилган маълумотлардан қаноатланмаганликларини, халқаро лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб, масалани кескин қўйдилар. Яъни, 5-9 сув ҳавзаларини қуриш ва маҳаллаларнинг ички кўчаларига сув қувурларини тортиш ишлари бўйича белгиланган режани депутатларга тақдим этишни сўрашиб, шу асосда депутатлик назорати ўрнатилишин маълум қилдилар.

Мутасаддилар халқаро лойиҳа юзасидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари бўйича Тошкент туманида барча мутассади ташкилотлар иштирокида тез кунларда аҳоли билан учрашув ўтказилишини маълум қилдилар.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш