Ишсиз аёллар ҳунарли бўладиган бўлди

 

Денов туманидаги “ЭКОБОҒ”да Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги 92 та корхона ташкилот 260 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Меҳнат бозори ярмаркасида қатнашган фуқаролардан 12 нафари иқтисодиётнинг турли тармокларидаги ўзларига мақбул келадиган иш ўринларига ишга жойлаштирилиб, шундан 4 нафар фуқарога касб-ҳунар ўқишларига йўланмалар олиб бандлиги таъминланди. Тадбир доирасида ижтимоий химояга мухтож хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган, уй-жойга мухтож аёллар мурожаатлари ўрганилди. Тадбир давомида Халқ демократик партияси фаоллари Денов туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказига ташриф буюрдилар.

Партия фаоллари асосий эътиборни хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратдилар. Янги ташкил этилаётган мономарказнинг йиллик қувватидан келиб чиқиб, йил давомида қисқа муддатда 1 180 нафар фуқаролар 8 та йўналиш ҳамда хорижий тил ва компьютер саводхонлиги курсларида замонавий инновацион илғор технологиялар орқали модулли тизим ўқитиш услубида касб эгаси бўлиб, давлат намунасидаги сертификат берилади.

Денов “Ишга марҳамат” Мономарказида қандолатчи-ошпаз йўналишида 2 гурухдан жами 46 нафар, компьютер технигида 2 гуруҳда жами 36 нафар, замонавий парда тикувчиси йўналишида 2 гуруҳда жами 28 нафар, аёллар сартароши йўналишида жами 13 нафар, пайвандловчи йўналишида 25 нафар, жами, мономарказда 206 нафар ишсиз фуқаролар ўқимоқда.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш