Муаммолар депутат назоратига олинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят ва Нурота туман кенгашлари ташаббуси билан Оқ мачит маҳалла фуқаролар йиғинида «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Унда халқ депутатлари Нурота туман Кенгаши депутати А. Аслонов ва партия вакилларининг аҳоли билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Дастлаб  йиғилганларга партиямизнинг мақсад, вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод, унинг сайловолди дастурида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда фуқаролар томонидан аҳолини ўйлантираётган ва эътирозларига сабаб бўлаётган бир қатор масалалар кўтарилди. Жумладан, ички йўллар абгор аҳволга келиб қолгани, уларни таъмирлаш зарурати мавжудлиги,  ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, уйда таълим олаётган ўқувчилар дуч келаётган қийинчиликлар хусусида мурожаатлар тушди.

Фуқаролар томонидан очиқ мулоқотда кўтарилган ҳар бир масала партиямиз депутати томонидан назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши маълум қилинди, айрим муаммолар бўйича ташкилот ва корхоналарга депутатлик сўрови жўнатилди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш