Сайёр қабуллар давом этмоқда

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан сайёр қабул ўтказилди. Вилоят партия кенгаши фаоллари ва депутатларга Учқўрғон туман, “Намуна” МФЙ Нақшбандий кўчаси 39-уйда яшовчи фуқаро Умида Каримова ушбу ҳудуддаги хонадонларда ичимлик суви таъминотида муаммолар борлигини айтиб, ушбу масалани ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ушбу муаммо юзасидан худуддаги “Қишлоқичимликсув” таъминотига мурожаат этилди ва маҳалла ҳудудида ўрнатилган башня орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида топшириқлар берилди.

Боғ кўча МФЙ Ойбек кўчаси 33-уйда яшовчи фуқаро Мавлуда Дадажанова ушбу ҳудудда яшовчи ёлғиз фуқаро Ғулом Сайдуллаевни вақтинчалик ўз уйида яшаб туриши учун рухсат берган. Аммо ҳозирда ўғлини уйлантираётганлиги сабабли, Ғулом Сайдуллаевни Саховат уйига жойлаштиришда амалий ёрдам сўраган. Ушбу муаммо юзасидан вилоят партия кенгаши депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва жамоатчилик қабулхоналари билаш ишлаш бўлим бошлиғи О.Дедамирзаев томонидан ушбу фуқарони Саховат уйига жойлаштирилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ободо МФЙ худудида яшови фуқаро Василахон Мўминова фарзандларининг даволаниши учун ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат Қўғай шифохонаси бош врачи, вилоят кенгаши депутати А.Жўраев томонидан назоратга олиниб имтиёзли равишда даволатилди ва мунтазам назоратга олинди. Ногиронлиги бўлган фарзандларига қараб турган даври учун, онасига туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан қараб турганлиги тўғрисида далолатнома тузилиб, ҳозирда унга меҳнат иш стажи ёзилишида ҳам ёрдам берилган

Учқўрғон туман “Сохил” МФЙ, “Увайси” кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан куз-қиш даврида хонадонларга газ балонларини ўз вақтида етказиб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этишди. Мурожаат юзасидан туман Газ таъминоти корхонаси мутасаддиларига мурожаат этилиб, муаммо ўз жойида бартараф этилди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш