Спорт ҳамма учун

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа тумани Кенгаши ҳамда Элликқалъа тумани ҳокимлиги ҳамда туман кўзи ожизлар кутубхонаси ташаббуси билан кўзи ожиз фуқаролар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди.

Туман марказидаги Жалолиддин Мангуберди номли сўлим истироҳат боғида ташкил этилган спорт мусобқаси ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва аҳоли қатламлари ўртасида спортни оммавийлаштириш мақсадида ўтказилди.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари ЎзХДП Элликқалъа тумани Кенгаши ва туман кўзи ожизлар кутубхонасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш