Партия томонидан талабалар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди

 

Юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишни оммалаштириш, бу борада турли спорт тадбирлари ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Эътиборлиси, спорт тадбирларини ташкил этиш учун замонавий шароитлар бугунги кунда деярли барча ҳудудларда яратилган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида катта спорт тадбири ташкил этилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг шахмат, шашка, теннис бўйича кубоги бўйича беллашувлар ўтказилди. “Спорт бизни бирлаштиради” шиори остида ташкил этилган тадбирда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, институт ёшлар иттифоқи етакчилари ва талаба-ёшлар фаол иштирок этди.

Тадбирда очилишида сўзга чиққан партия ва университет мутасаддилари бугунги кун ёшлари барча соҳалардан хабардор бўлган ҳолда, теран фикрли, дунёқараши кенг ва соғлом бўлиб вояга етишлари ҳамда сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратиб берилган шароитлар ва имкониятлар, улардан оқилона фойдаланиш масалалари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, талаба ёшларга яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий воқелик – Ўзбекистон Президенти сайлови, уларда ёшларнинг иштироки ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, Сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг спорт мусобақаларига старт берилди. Унда қатнашган талабалар шахмат, шашка, теннис бўйича ўзаро куч синашдилар. Беллашув ғолиблари ва фахрли ўринлар соҳиблари медаллар ва партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Спорт мусобақасидан сўнг талабалар учун концерт дастури ташкил этилди.

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш