Сайловлар сари илк қадам

 

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Менинг биринчи сайловим” деб номланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида университет профессор ўқитувчилари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят ва Бухоро туман кенгаши ходимлари, сайловда илк бор қатнашадиган талабалар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирни факультет декани Ҳафиза Ортиқова очиб, биринчи марта овоз берадиган сайловчи ёшларни масъулиятли ҳуқуқларидан бири билан фойдаланаётганликлари билан табриклади. Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шоҳиста Набиева сайлов кодекси, қонунчилиги, сайлов ўтказишнинг асосий принциплари, сайлов ҳуқуқи ҳақида гапириб батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ҳаёти ва фаолияти акс этган видео ролик намойиш этилди. Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Кенгаши масъул ходими, “Келажак лидерлари” клуби аъзоси Муҳриддин Аслонов биринчи марта овоз берадиган сайловчилар билан савол-жавоб тарзида мулоқот олиб борди.

Мазкур тадбир ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий мавзулардаги билимларини бойитишга хизмат қилгани билан муҳим аҳамият аҳамият касб этди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш