Сайловда хотин-қизлар иштироки

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган айни кунларда аёлларнинг ўз фикрларини эркин ифода этиши муҳим аҳамиятга эга.

Опа-сингилларимиз юртимиз хонадонларида қут-барака бўлиши, катталарнинг завқ билан меҳнат қилиши, фарзандларимизнинг эса пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилиши, мамлакатимиз гуллаб-яшнаб, келажагимиз порлоқ бўлишини истайдилар.

Сайловолди дастурида ана шундай эзгу мақсадлар ифодаланган Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг тарафдорлари томонидан Бухоро вилоятида ҳам тарғибот ва ташвиқот ишлари бошлаб юборилди.

Бухоро шаҳридаги “Дўстлик уйи” биносининг мажлислар залида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан хотин-қизларга сайлов ва сайлов жараёни, унда иштирок этиш, овоз бериш тўғрисида тушунчалар билан бирга номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури ҳақида маълумотлар берилди.

Давра суҳбати иштирокчилари сайловда партиямиздан номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш