“Ижтимоий тенглик ва адолат тарафдоримиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ижтимоий тенглик ва адолат тарафдоримиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғини гузарида ташкил этилди.

Эътиборлиси, тадбир расмий йиғилиш тарзида эмас, балки бевосита сайловчилар билан жонли мулоқот ва бошқа ноанъанавий усулларда ўтказилди. Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси минтақавий партия кенгашлари масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, волонтёрлар гуруҳи, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари иштирок этди. Сайловчилар билан учрашув олдидан номзод ҳақидаги материаллар иштирокчиларга тарқатилди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда унинг Сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалар билан таништирди.

Тадбирда сўз олганлар номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтдилар.

Учрашув қизиқарли руҳда давом этди. Иштирокчиларнинг сиёсий билимларини синаш мақсадида викторина ўтказилди. Саволларга тўғри жавоб берганларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Куй ва қўшиқларга уланган байрамона учрашув сўнггида партия туман Кенгаши раиси тўпланганларни яна бир бор ЎзХДПдан номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга чақирди.

Номзодимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган тарғибот тадбирлари барча туман кенгашлари томонидан ташкил этилмоқда.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш