Тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда

 

Айни кунларда жойларда Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлашга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири партиянинг Навоий вилоят ва Кармана туман кенгашлари ташаббуси билан “Аллон” маҳалла фуқаролар йиғинида «Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи!» шиори остида ташкил этилди.

Тадбир аввалида партия масъул ходимлари Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайлов ўтказишнинг асосий принциплари ҳақида маълумот беришди. Бу борада иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Учрашувда Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида илгари сурилаётган халқчил ташаббуслар ҳақида ҳам батафсил тушунтириш берилди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш