“Аввал сиёсат майдонига, сўнг кўнглимизга кириб келди”

 

Мақсуда Ворисованинг исм-шарифи сиёсий майдонда тез-тез тилга олиниб келинаётганига анча бўлди ва у киши жамиятимизда юз бераётган турли жараён, воқеликларга биринчилардан бўлиб ўз муносабатини билдириб келаётган депутатдир. “Нима қилсак, одамларнинг яшаш шароити енгиллашади, қайси қонунни қабул қилсак, халққа янада яхши бўлади”, дея тинимсиз изланишда бўлган катта матонат эгаси сифатида аввал сиёсат майдонига, сўнг кўнглимизга кириб келди, десак асло муболаға бўлмайди.

Мақсуда Ворисова депутатлик, сенаторлик фаолияти давомида давлат ва жамият бошқаруви, ички ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқ, ижтимоий ҳимоя масалаларида улкан тажриба тўплади ҳамда минглаб ишсиз ёшлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ, манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг қабул қилинишига катта ҳисса қўшди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурини халқ ичида, хотин-қизлар, ўртасида тарғиб қилар эканмиз, дастурнинг нақадар халқчил, долзарб эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Дастурдаги мақсад ва вазифалар нақадар халққа яқин эканидан, ҳатто ҳайратга тушасиз. Жумладан, номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган Қишлоқ ўқитувчиси дастури сайловчилар эътиборини тортмоқда.

Биз, самарқандлик фаол хотин-қизлар Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова номзодини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва барчани ушбу номзод учун овоз беришга даъват этамиз.

 

Зарина Қулмирзаева,

ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи,

"Аёллар қаноти" фаоли.

 

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш