Вобкентда тарғибот тадбири ўтказилди

 

Айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Вобкент тумани марказидаги “Болалар дунёси” истироҳот боғида “Халқ демократияси – тараққиёт асоси!” шиори остида партиянинг вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, масъул ходимлари, ОАВлар иштирокида шундай тадбирлардан бири ўтказилди.

Карнай-сурнай ва доира садолари вобкентликларни бу анжуманга чорлади. Аввал ватанимиз мадҳияси янграб, тадбир жаннатмакон юрт, она диёр тўғрисидаги шеърлар билан бошланди.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Кенгаши раис ўринбосари Шоҳиста Набиева тадбирни очиб, иштирокчиларга Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайлов ўтказишнинг асосий принциплари ҳақида маълумот берди.

Учрашувда халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Гулсара Икромова, Вобкент туман кенгаши депутати Ғолиб Амонов сўзга чиқиб, Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида илгари сурилган халқчил ташаббуслар, сайлов ва сайлов ўтказиш жараёни тўғрисида ҳақида гапириб ўтди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар учун Вобкент туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлар тўгараги созандалари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчи ёшлари ва цирк жамоаси аъзоларининг чиқишлари билан барчани хурсанд этди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш