Мақсуда Ворисованинг Президентликка номзод сифатида кўрсатилиши партия тарихида янги саҳифа очди

 

Жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида мамлакатимиз тарихида иккинчи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан эса илк марта марта юксак ва масъулиятли лавозимга аёл киши номзод сифатида кўрсатилди. Мақсуда Ворисованинг Президентликка номзод сифатида кўрсатилиши партия тарихида шубҳасиз, янги саҳифа очди.

Мақсуда Ворисова халқ ҳақида ғамхўрлик қилувчи, одамларнинг дард ва ташвишларини юракдан ҳис қиладиган партия арбоби. Номзоднинг 9 та устувор йўналиш ва 115 банддан иборат Сайловолди дастури билан танишиб чиқар эканмиз, унда келтирилган барча ғоя ва ташаббуслар халқни қийнаб турган муаммоларнинг ечими эканига амин бўламиз.

Она сифатида болаларимизнинг мактабга қатнашда жамоат транспортидан беминнат фойдалана олиши, инсон сифатида бепул даволана олишимиз, ойлик маошларимизнинг яшаш минимумига етиши ҳамда пенсия олганимизда тўғри ҳисобланиши ва шу каби халқнинг фаровон яшаши, ишлаши ва келажаги учун зарур масалаларга ечимлар номзоднинг Сайловолди дастуридан жой олган.

Шунинг билан бирга, аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсат юритиш дастурнинг асосий йўналишларидан бири эканлиги ҳам, Мақсуда Ворисовани халқ дарди билан яшашига, белгилаб олинган мақсад ва ғоялари халқ равнақига хизмат қилишига амин бўлдик.

Биз, Тошкент вилояти хотин-қизлари номзоднинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовага овоз берамиз.

 

Малоҳат Ергашева,

ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш