Тарғибот тадбирларида хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда

 

Юртимиз хотин-қизларининг жамиятдаги ўрнини, мамлакатимиз ҳаётида турли соҳаларда эришилаётган ютуқлардаги муносиб ҳиссаларини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси бўлган хотин-қизларимиз ҳам ҳар жабҳада фаолдир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон партиямиздан номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳам лидер ва тарғиботчи аёлларимиз фаоллик кўрсатишмоқда.

ЎзХДП Учқўрғон туман кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида “Барчага ғамхўрлик - давлатнинг бурчи!" шиори остида ташкил этилган тарғибот тадбирида ҳам асосий эътибор номзоднинг Сайловолди дастурини тарғиб этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Тадбирда вилоят ва туман партия кенгаши масъул ходимлари, партиянинг тарғиботчи ва лидер аёллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, меҳнат фахрийлари, тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси, тез тиббий ёрдам шошилинч маркази ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Учқўрғон туман Кенгаши раиси Абдуллажон Қодиров очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлар хусусида маьлумот бериб, партиямиздан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастуридан жой олган устувор масалаларга тўхталиб, тадбир иштирокчиларини номзоднинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Партиямиздан депутат Шоҳистахон Тошпўлатова ҳам сўзга чиқиб, хотин-қизларни сайлов жараёнларида фаол иштирок этишга, Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод учун овоз беришга даъват қилди.

Учқўрғон туман туғруқ комплекси бўлим мудири, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шоирахон Ахмедова эса ўз сўзида номзоднинг аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш, дорихоналар ва хусусий тиббий муассасаларга алоҳида ижтимоий ташкилот мақомини бериш, тиббиёт ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича илгари сураётган ташаббусларидан муассасасанинг ҳамшира аёллари жудаям мамнун эканлигини маълум қилди.

Тумандаги 19-сонли мусиқа мактабининг истеьдодли ёшлари ва туман маданият маркази саънаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бахш этди.

 

Сарвиноз Эшалиева,

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш