Номзоднинг ишончли вакили брифинг ўтказди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Илҳом Атабаев иштирокида "Ишончли вакил ишининг бошланиши, унинг мақсадлари, вазифалари" мавзусида оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил этилди.

Брифингда номзоднинг ишончли вакиллари, партия фаоллари, Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар ҳамда ОАВ ходимлари, иштирок этди.

Ишончли вакил И.Атабаев Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастурини тарғиб этиш бўйича жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳақида брифинг иштирокчиларга батафсил маълумот берди.

Брифингда шунингдек, ишончли вакиллар фаолияти механизми ҳақида тушунчалар берилди.

 

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш