Тарғибот тадбири жонли мулоқот тарзида ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган “Иқтисодий ресурслар – барча учун!” шиори остида пойтахтнинг Миробод туманидаги “Мовароуннаҳр” маҳалла гузарида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Бевосита сайловчилар билан жонли мулоқот ва бошқа ноанъанавий усулларда ўтказилган мазкур тадбирда ЎзХДП минтақавий партия кенгашлари масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, волонтёрлар гуруҳи, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари иштирок этди. Сайловчилар билан учрашув олдидан номзод ҳақидаги материаллар иштирокчиларга тарқатилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар хусусида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Учрашув қизиқарли руҳда давом этди. Иштирокчиларнинг сиёсий билимларини синаш мақсадида викторина ўтказилди. Саволларга тўғри жавоб берган қатнашчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш