Мақсуда Ворисованинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда

 

Айни дақиқаларда Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви Қарши шаҳридаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ катта мажлислар залида бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда вилоятдаги туман ва шаҳарлар сайловчилари, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари иштирок этмоқда.

Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов очиб, сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова учрашув иштирокчиларини Сайловолди дастуридан жой олган устувор йўналишлар билан таништирмоқда.

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш