Берунийда ишончли вакил билан учрашув ўтказилди

 

Айни кунларда барча жойларда Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова ва унинг Сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан сайловчилар билан учрашув Беруний туманидаги “Ёшлар маркази”да ташкил этилди.

Учрашувда Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили, партия республика Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов тадбир иштирокчиларини номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидланганидек, Президентликка номзоднинг сайловолди дастуридаги асосий жиҳат энг аввало, барча иқтисодий ресурслар халқ учун, давлат учун, тамойили билан ажралиб туради. Номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, барча йўналишдаги ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган энг муҳим масалалар қамраб олинган.

Йиғилишда сўзга чиққанлар Халқ демократик партиясидан номзод Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга ва сайловда ушбу номзод учун овоз беришга чақирдилар.

 

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш