Мақсуда Ворисова: “Камбағаллик ва ишсизликни тугатиш ҳукуматнинг энг муҳим вазифасига айланиши керак”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда ишсизликни бартараф этиш борасида сайловолди дастурида алоҳида таклифлар борлигини қайд этиб ўтди.

Номзод келгуси 5 йилда давлатнинг асосий вазифаси аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишдан иборат бўлиши керак деб ҳисоблайди.  Ёлланма ишчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш мақсадида ижтимоий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш, унда янги иш жойлари ҳам, юқори иш ҳақи ҳам, жамиятнинг ижтимоий эҳтиёжлари учун ундириладиган солиқлар ҳам пировардида бозор муносабатларининг самарали йўлга қўйилиши билан боғлиқлигини тўлиқ англаган ҳолда доимо ёлланма ишчилар ва тадбиркорлар манфаатларини ўзаро мослаштириш чоралари кўрилади. Бунинг учун ёлланма ишчиларнинг иш берувчилар билан ўзаро муносабатларида қонунларга риоя қилинишини таъминлайдиган ва меҳнат можароларининг олдини оладиган “Ёлланма ишчилар ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида” қонунни қабул қилиш лозим, деб ҳисоблайди.

– Маълумотларга кўра, айни пайтда Қашқадарё вилоятида “Темир дафтар”га 11 минг 720 нафар, “Аёллар дафтари”га 35 минг 390 нафар, “Ёшлар дафтари”га 56 минг 458 нафар фуқаролар киритилган, – дейди М.Ворисова. –  Вилоятда меҳнат мигрантлари 11 минг 813 нафарни ташкил этади. Ишсиз бой бўла олмайди, ишсиз ёш бой бўла олмайди, аёллар дафтарига киритилган ижтимоий қийин ҳолатдаги аёлларимиз у бой эмас. Меҳнат муҳожири бу бой эмас. Мана шу таркиб камбағалларнинг асосий таркибини ташкил қилади. Демак, биз камбағалликни тугатишни мақсад қилдикми, мана шу аҳоли билан ишлашимиз керак. Уларга имконият беришимиз керак. Пул маблағ эмас уларга иш ўрни беришимиз керак. Муносиб ҳақ тўланадиган иш ўрни билан таъминласакгина камбағалликни тугата оламиз.  

 

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

 
 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш