Партия вакиллари теримчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султонов, Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси З.Зоҳидов, Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири М.Исомова, партия Қўштепа туман кенгаши раиси Ш.Шаропов ва партиядан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган бир гуруҳ депутатлар пахта-йиғим теримида иштирок этаётган ҳашарчилар ҳузурида бўлдилар.

... Чаноқларда оппоқ бўлиб очилган лўппи-лўппи пахталар беихтиёр эътиборни тортади. Бободеҳқоннинг йил ўн икки ой қилган меҳнати самарасидан кўз қувнайди. Қўштепа туманидаги “Ан нур обод ерлари” фермер хўжлиги далаларида худди шундай манзарага дуч келиш мумкин.

Учрашув давомида Халқ демократик партияси масъул ходимлари, депутатлар теримчи опа-сингилларимиз билан дилан суҳбатлашдилар. Тушлик пайтида бир оз бўлсада, улар маданий ҳордиқ чиқардилар. Тадбирда сўз олганлар пахтакорларимизнинг машаққатли меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, учрашувда жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайлов, унда ЎзХДП номзоди М.Ворисованинг Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор йўналишлар ҳақида маълумотлар берилди. Теримчи опа-сингилларимиз сайловда партиямиз номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

 

Мунира Исомова,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши сектор мудири

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш