2019 йил 28 октябрь куни пойтахтимиздаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасининг муҳташам Амир Темур залида Халқ демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтади.
Унда партия Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларидан кўрсатилган делегатлар, партиянинг республика миқёсидаги фаоллари, хайрихоҳлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.
Қурултойда партиянинг бу йилги сайловда иштироки билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилади.
Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг 2015-2019 йиллардаги фаолияти юзасидан тайёрланган ҳисоботлар кўриб чиқилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастури делегатлар эътиборига тақдим этилади.
Қурултой кун тартибидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.