Мақсуда Ворисованинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда вилоятдаги туман ва шаҳарлар сайловчилари, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари иштирок этмоқда.
Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси Б.Насриев кириш сўзи билан очиб, сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида батафсил маълумот берди.
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова учрашув иштирокчиларини Сайловолди дастури билан таништирмоқда.