Тарғибот тадбирлари қизғин тус олмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси қизғин тус олган шу кунларда Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги тадбир Олот туманида ташкил этилди.

Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Олот туман Кенгаши масъул ходимлари, партия депутатлари ва фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ЎЗХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари, электорат манфаати йўлида амалга ошираётган ишлари, партиядан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, Сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Маҳалла аҳли ва мактаб ўқитувчилари иштирокидаги тадбир савол-жавобларга бой бўлди. Тадбир қатнашчилари тобора яқинлашиб келаётган сайловда фаол иштирок этишларини ва Мақсуда Ворисова номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш