Халқаро кузатувчилар билан учрашув

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросидан узоқ муддатли кузатувчилар Якуб Херолд ва Фабрицио Вьелмини билан учрашув бўлиб ўтди.

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Халила Ешимбетов меҳмонларни юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга катта қизиқиш билан қараётганликлари учун уларга миннатдорлик билдириб, сайлов кампанияси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Хусусан, Ўзбекистон Президенти сайлови илк марта Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани, сайлов демократик мезонлари асосида очиқ ва шаффоф ўтишини, мазкур жараёнда Халқ демократик партиясининг иштироки,  партиянинг дастурий мақсад, вазифалари хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашув ўзаро самимий, дўстона руҳда ўтди.

 

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш