Ёшлар Мақсуда Ворисованинг номзодини қўллаб-қувватламоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Фарғона вилоятидан ишончли вакили – Ўзбекистон Халқ демокартик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси Зокиржон Зоҳидов қўқонлик сайловчилар билан учрашди.

Шаҳар Маданият марказида ўтказилган учрашувда 200 нафардан зиёд сайловчилар Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастурида белгилаб берилган халқчил устувор мақсадларни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

– Қайд этиш керак, мамлакатимиз аҳолисининг мутлақ кўпчилигини ёшлар ташкил этади. Шу маънода, партиямиздан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ўз дастурида ёшлар билан боғлиқ масалаларни алоҳида йўналиш сифатида қайд этиб, бир қатор жиддий таклифларни илгари сурди – деди Зокиржон Зоҳидов учрашув иштирокчиларини номзоднинг Сайловолди дастури билан танишитириш жараёнида.

Учрашувда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Хуршиджон Акрамов Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури хусусида фикр билдирар экан, унда ёшлар учун учун ўта муҳим ҳисобланган таълимда тенглик масаласи борасидаги ташаббуслар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

– Мен ёш сайловчи сифатида Мақсуда Ворисованинг номзодини тўла қўллаб қўвватлайман. Сабаби, олий таълимга кириш учун синовларда қишлоқ ва шахар мактаблари битирувчиларига бир хил талабни қўйилиши натижада қишлоқ жойларида бу борада тегишли мутахассисларга бўлган эҳтиёжидан ортиқ бормоқда. Номзодимиз ўз маърузаларида бу саволга ҳам аниқ лўнда жавоб бериб, биз талаб қилинадиган мутахассисликлар бўйича олий таълим учун грантлар сонини қўшимча 20 фоизга ошириш ва шу орқали олис ва қишлоқ жойларидаги мутахассислар етишмайдиган ҳудудларни талабини қондириш имконига эга бўлиши ҳамда олис ва чекка ҳудудларда ўқитувчиларга эҳтиёжни қоплаш учун “Қишлоқ ўқитувчиси” дастури амалга оширилишини жуда ҳам тўғри йўл деб ҳисоблайман, – деди жумладн Ёшлар парламенти аъзоси.

Учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан номзоднинг ишончли вакилига мурожаат қилдилар. Зокиржон Зоҳидов тадбир иштирокчиларининг барча саволларга жавоб бериб, сайловчиларни бўлажак сайловда Мақсуда Ворисованинг ноомзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

 

Мунира Исомова,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш