Андижонда Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили сайловчилар билан учрашув ўтказди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Абдулҳамид Нурматов Бўстон туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Тадбирда халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутатлари, партия туман Кенгаши масъул ходимлари, туман фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили –  ЎзХДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар бўйича иштирокчиларга батафсил тушунча берди. Бу борада тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Сўзга чиққан фаоллар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашини маълум қилдилар.

 

ЎзХДП Бўстон тумани кенгаши

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш