"Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ва унинг сайловолди дастуридан жамоатчиликнинг етарли хабардор бўлиши, айни пайтда уларни қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тарғибот таъсирчанлигини ошириш талаб этилади. Бу эса ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас. Сиёсий партия бу борада ташаббускор, фаол, билимдон етакчиларига суянади. Улар орқали одамлар қалбига, жамиятга чуқур кириб боради. Шу боисдан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ташкилотлари аҳоли орасига кириб бориш, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Сайловолди кампанияси доирасидаги навбатдаги тадбир ЎзХДП Қашқадарё вилоят ва Яккабоғ туман кенгашлари томонидан ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлагандиек, Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва ғояларида, ундан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида ижтимоий адолат ва тенглик, ижтимоий демократия мезонларига мос келадиган ижтимоий демократик давлат барпо этиш олий мақсад сифатида белгиланган. Ушбу мақсадга эришишда партия иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга устувор аҳамият қаратган.

Бу ҳақда ЎзХДП Яккабоғ туман Кенгаши раиси Назира Элмуродова ва тадбирда сўз олганлар батафсил тўхталиб ўтди барчани жорий йилнинг энг муҳим сиёсий воқеасида фаол иштирок этишга, сайловда Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

 

ЎзХДП Яккабоғ туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш