Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП туман партия кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, волонтёрлар гуруҳи, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари иштирок этди.

Тадбирни Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Нигора Эшметова олиб борди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда унинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалар билан таништирилди. 

Тадбирда сўз олганлар номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтдилар.

Учрашувда ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга чақирди.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш