Устозларга эҳтиром

 

Мамлакатимизда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан жойларда турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ғаллаорол туманидаги “Маданият” қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Тадбир Ўқитувчи ва мураббийлар куни ва Ғаллаорол тумани ташкил этилганининг 95 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда таълим тизимига, шу жумладан, ўқитувчи ва устозларга қаратилаётган юксак эътибор хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Шунингдек, туманнинг Жиззах вилояти ва республикада тутган ўрни, сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари ҳақида сўз юритилди.

“Дийдор ширин" деб номланган маънавий-маърифий тадбирнинг азиз меҳмонлари – ўқитувчи ва фахрий устозларга Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш