Номзод талабалар ҳузурида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалида Тиббиёт институти магистрлари билан учрашди. Мақсуда Врисова талабаларни ўзининг Сайловолди дастури билан таништирди.

Номзод соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга халақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида гапирди. Фуқароларнинг саломатлиги партия учун асосий устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

Барча тиббиёт муассасаларида бепул тақдим этиладиган, давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар рўйхатини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш, соҳада малакали кадрлар, янги ускуналар, ташхис ва даволаш усуллари билан таъминлаш бўйича ҳал қилувчи чоралар зарурлиги айтилди.

Президентликка номзод соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришнинг манзилли ва самарали усулларини татбиқ этиш, кадрларни тайёрлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, муносиб иш ҳақи билан таъминлаш чораларини кўриш асосий вазифалардан деб билишини таъкидлади.


ЎзХДП Бухоро вилояти кенгаши


 


Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш