Теримчилар учун тарғибот тадбири ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят ва Норин туман кенгаши масъуллари, туман маданият бўлими ходимлари, партия фаоллари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган теримчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш ва илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида тумандаги “Ғофуров Расулжон ўғли Баҳодир” фермер хўжалиги дала шийпонида тарғибот тадбири ташкил этдилар.

“Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи” шиори остида ташкил этилган тадбирда ҳашарчиларга 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлар хусусида маълумот берилди. ЎзХДПдан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастуридаги устуворликлар хусусида алоҳида сўз юритилиб, тадбир иштирокчилари номзоднинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга даъват этилди.

Норин туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар даврага ўзгача завқ бағишлади. Илғор теримчилар партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЎзХДП Норин туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш