Депутат сайловчиларга ҳисобот берди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларнинг сайлов округларида аҳоли билан учрашув, очиқ мулоқот ўтказишлари анъанага айланган. Бундай тадбирлар аҳолини ўйлантираётган муаммолар рўй-рост кўтарилаётгани, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилаётгани билан аҳамиятлидир.

Тўрткўл туманидаги “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғинида аҳоли билан ўтказилган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жукорги Кенес депутати Завра Абдуллаева сайловчиларга Кенесдаги фаолияти, амалга оширган амалий ишлари ҳақида ҳисобот берди. Депутат фуқаролар билан мулоқтда аҳолидан тушган ариза ва мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, улар ижобий ҳал этилганини таъкидлаб, бу борада амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар билан таништирди.

Учрашувда сайловчилар депутат фаолиятидан мамнун эканликларини билдириб, бир қанча масалаларда ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилдилар. Депутат барча мурожаатлар бўйича тегишли тартибда иш олиб боришини ва муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

 

ЎзХДР Тўрткўл туман кенгаши

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш