Урганчда ишончли вакил сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Раҳимберган Юсупов вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, Урганч давлат университетида бўлиб ўтган учрашувда номзоднинг сайловолди дастурида ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этишни мақсад қилиб, қатор ташаббуслар илгари сурилаётгани қайд этилди. Ижтимоий соҳада амалга ошириладиган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, дастурдан ўрин олган пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий тураржойлар билан таъминлаш каби долзарб масалалар билан таништирилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастуридаги йўналишларни қўллаб-қувватлашни билдирдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш